Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

КАПИТАЛИСТИК ШИРКАТЛАР


Капиталистик тузумда ширкат бир битим бўлиб, бу битим бўйича икки ёки кўпроқ шахс мол ёки ишдан ҳисса қўшиш орқали бирон молиявий лойиҳада иштирок этиш мажбуриятини оладилар. Бу битим ана шу лойиҳа келтирадиган фойда ёки зиённи ўзаро бўлишиш учун тузилади. Ширкат икки хил бўлиши мумкин: Шахсларнинг ўзи иштирок этишига асосланган ширкатлар ва фақат молдан ҳисса қўшиладиган ширкатлар.


Шахсларнинг ўзи иштирок этишига асосланган ширкатлар шахслардан таркиб топади. Ширкатда ҳам, улушларни белгилашда ҳам шахснинг таъсири бўлади. Бунга «тўлиқ шериклик» ширкати ва прокси (ишончнома, яъни айрим шериклари ишда фаол қатнашмайдиган механизм)га асосланган майда ширкатларни мисол қилиш мумкин. Фақат молдан ҳисса қўшиладиган ширкат эса бунинг аксидир. Чунки унда шахснинг эътибори ҳам, таъсири ҳам, вужуди ҳам бўлмайди. Шахс мутлақо олиб ташланиб, ширкатнинг тузилишида ҳам, иш юритишида ҳам ёлғиз молнинг ўзи қолади. Бунга ҳиссадорлик ширкатлари, акционерлик ишончнома ширкатларини мисол қилиш мумкин.


«Тўлиқ шериклик» ширкати
«Тўлиқ шериклик» ширкати икки ёки ундан ортиқ шахснинг махсус ном билан биргаликда савдогарлик қилишга келишиб тузган битимидир. Ширкатнинг қарзларини тўлаш мажбурияти ҳеч бир чекловсиз ўзаро кафиллик орқали барча аъзоларининг моллари гарданига тушади. Шунинг учун биронта шерик ўзининг ширкатдаги ҳуқуқини бошқа бировга қолган шерикларнинг рухсатисиз ўтказолмайди. Шериклардан бирининг ўлими, ишга яроқсиз бўлиб қолиши ёки банкрот (хонавайрон) бўлиши билан ширкат тарқаб кетади. Тарқамаслиги учун бу ишнинг олдини олувчи битим тузилган бўлиши керак. Ширкат аъзолари бошқалар билан тузилган шартномаларни бажаришда ўзаро бир-бирларига кафилдирлар. Бу борада уларнинг масъулияти чекланмайди. Чунки ҳар бир шерик ширкатнинг барча қарзларини ширкат молларидангина эмас, ўзининг молларидан ҳам тўлашга бурчли. Демак, ширкат қарзларини тўлашга етишмай қолган маблағни ўз моллари билан тўлдириб туриш шарт бўлади. Бу ширкат лойиҳани кенгайтиришга рухсат бермайди. У бир-бирини яхши танийдиган, бир-бирига ишонадиган оз сонли шахслардан таркиб топади. Ундаги асосий эътибор шерикнинг шахсиятига қаратилади. Бунда унинг бир тан бўлишигагина эмас, балки жамиятдаги тутган ўрни ва таъсирига ҳам эътибор қаратилади.

 

13-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143